Жаҳон | 10:36 / 01.04.2023
14446
2 дақиқада ўқилади

ISW: Путин БМТда ғарбга қарши коалиция тузишга ҳаракат қилмоқда

Владимир Путин БМТда ғарбга қарши коалиция тузишга эришмоқчи, деб ҳисоблайди Америка урушни ўрганиш институти (ISW) экспертлари БМТ Хавфсизлик кенгашидаги Россия раислиги арафасида Россия ташқи сиёсати концепциясидаги ўзгаришларга таяниб. 

Фото: Reuters

«Путин 20-22 март кунлари Хитой етакчиси Си Жинпинг билан бўлиб ўтган учрашувлардан дунёнинг қолган давлатларини Ғарбга қарши риторик тарзда бирлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтириш учун фойдаланди. Россия ташқи сиёсати концепцияси бўйича янги ҳужжат Кремлнинг мамлакатнинг Ғарбга қарши янада уйғун блокни шакллантириш учун бирлашиш бўйича таклифларини кучайтиришга уринишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши мумкин», дейилади ISW'нинг навбатдаги шарҳида. 

Институт Кремлнинг янги концепциясида Ғарб Россияга қарши ва халқаро беқарорлаштирувчи куч сифатида кўрсатилганини таъкидлаб, АҚШ ва унинг «сателлитлари» гўёки Россияни заифлаштиришга қаратилган гибрид урушни бошлаб бергани айтилганини қайд этади.

Россия Федерациясининг янги ташқи сиёсат концепциясида давлатларнинг полимарказлилиги ва суверен тенглигига эътибор қаратилган.

Концепцияда Россияга нисбатан нодўстона ҳаракатларга жавобан симметрик ва ассиметрик чоралар кўриш имконияти кўзда тутилган.

Россия ва унинг иттифоқчиларига қуролли ҳужумни қайтариш ёки олдини олиш учун Қуролли кучлардан фойдаланиш бўйича тезис киритилмоқда.

Мавзуга оид