Ўзбекистон | 11:50 / 04.04.2023
19149
1 дақиқада ўқилади

“Қишлоқ ёшларга шафқат қилмасди” — Эркин Комилов

Андижон вилоятида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” тарғибот тадбири ўтказилди. 

Унда таниқли санъаткорлар ва 10 мингга яқин иштирокчи қатнашди. Хусусан, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов йиғилганлар олдида чиқиш қилди.

“Биз мактабда ўқиган вақтларимизда дарсга боришимиз билан чопиқ, “ягона”, “чеканка”, пахта теримига чиқардик. Биз шунга кўниккандик. Қишлоқ ёшларга шафқат қилмас эди. Ёшлар, ҳозир шундай дориламон кунларда яшаяпсизларки, фақат шукрона қилиш керак”, — деди Комилов.

Таниқли актёр тадбир иштирокчиларини конституция ислоҳотларига бефарқ бўлмасликка, жамоатчиликни 30 апрелдаги референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Тарғибот тадбирлари бутун республика ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Дилшод Абдуқодиров
Тайёрлаган Дилшод Абдуқодиров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид