12:55 / 05.04.2023
6503
Реклама

Tenge Business: Бизнесингизни онлайн бошқаринг

Tenge Bank юридик шахслар учун бизнес эгаларига ўз ҳисобларини бошқариш ва турли тўловларни амалга ошириш имконини берувчи Tenge Business мобил иловасини ишга туширди.

Фото: Tenge Bank

Илова барча корпоратив мижозлар, кичик ва ўрта бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорлар учун мавжуд бўлиб, банк филиалларига бормасдан, онлайн тарзда банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини очиб беради.

Дастур қулай навигация учун мослаштирилган замонавий интерфейсга эга. Кенг функционаллик туфайли мижозлар ўз ҳисобларини бошқаришлари, баланслар, ҳисобварақлар кўчирмалари ва карта индекслари ҳақидаги долзарб маълумотларни олишлари мумкин.

Шунингдек, компания менеджерлари ва бухгалтерлари бир неча босқичда миллий ва хорижий валютада тўловларни амалга оширишлари, корпоратив карталарни конвертация қилишлари, очишлари ва тўлдиришлари, омонат учун ариза топширишлари ва POS-терминалларни ўрнатишлари, банк белгилари билан тўлдирилган тўлов ҳужжатларини шакллантиришлари ва ҳамкорларга юборишлари мумкин.

Иловани App Store ва Google Play’дан юклаб олиш мумкин.

Top