Ўзбекистон | 12:52 / 06.04.2023
9480
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Mobiuz юртимиздаги офислари тармоғини янгилашда давом этмоқда

Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида Mobiuz мобил операторининг янгиланган офиси очилди.

Фото: Mobiuz

Денов шаҳри – республикадаги энг йирик туманлардан бири бўлган Денов туманининг маъмурий маркази ҳисобланади. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Денов тумани аҳоли сони бўйича республикада иккинчи ўринда туради – бу ерда 409 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Денов шаҳрининг ўзи қадимий Чағониён манзилгоҳи ўрнида жойлашган бўлиб, сайёҳларда катта қизиқиш уйғотади.

Фото: Mobiuz

Эндиликда Денов тумани аҳолиси ва меҳмонларига Mobiuz’нинг янгиланган офиси хизмат кўрсатади. Ўтган бир йил давомида бу ерда компания бренд платформасига мувофиқ тўлиқ реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Икки қаватли офис биносининг ички қисмида замонавий Hi-Tech услуби қўлланди. Mobiuz брендбуки асосида оқ, оч кулранг ва қизил ранглар комбинацияси ишлатилди.

Фото: Mobiuz

Бўлинмаларнинг жойлашуви ва ходимларнинг иш жойлари тўлиқ ўзгартирилди, замонавий хизмат кўрсатиш стандартлари жорий этилди. Натижада, офисга ташриф буюрувчилар – абонентлар, корпоратив мижозлар, тижорат ҳамкорлари биринчи дақиқаларданоқ меҳр ва эътиборни ҳис қилишлари мумкин.

Офиснинг расмий очилиш маросимида Mobiuz компанияси Бош директорининг биринчи ўринбосари Ёқубжон Сайдалиев сўзга чиқди. У компания Ўзбекистонда АКТ соҳасида яратилган имкониятлардан муваффақиятли фойдаланаётганини ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини амалга ошираётганини таъкидлади. Операторнинг асосий эътибори алоқа сифатини янада ошириш, янги маҳсулот ва хизматларни жорий этиш, аҳоли ва абонентларга қулайлик яратишга қаратилган.

Фото: Mobiuz

Деновдаги офис тўлиқ модернизациядан кейин сўнгги олти ой ичида очилган учинчи офис бўлди (бундан аввал компания Самарқанд ва Урганчда офисларини янгилаганди). Бу ерда рақамларни улаш, алмаштириш ва тиклаш, чиройли рақамларни чегирмалар бўйича, шунингдек, ҳақини икки йилгача қисмларга бўлиб тўлаш шарти билан рўйхатдан ўтказиш мумкин. Корпоратив ва бошқа хизматлар ҳам абонентларга мунтазир.

Фото: Mobiuz

Денов шаҳридаги Mobiuz хизмат кўрсатиш офиси манзили – Шароф Рашидов кўчаси, 238А-уй. У ҳар куни дам олишларсиз соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид