Россияда сафарбар қилинган икки шахс урушда қатнашишдан бош тортгани учун 3 йилга қамалди
Белгороддаги ҳарбий қисмда ҳарбий майдон қурилиши пайтида қўлга олинган Юрий Дегтярев ва Алексей Селиванов «махсус ҳарбий операция» доирасида ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш тўғрисида қўмондон буйруғини бажаришдан бош тортгани учун уч йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда жиноий иш материаллари билан таниш бўлганларга таяниб, «Коммерсант» газетаси хабар берди.

Видеодан кадр
Ҳукм 2022 йил 22 декабрда чиқарилган. Округ суди ҳимоя шикоятини кўриб чиқиб, жазони енгиллаштиришдан бош тортди ва қарорни ўзгартиришсиз қолдирди.
Россиянинг Брянск вилоятида 1 апрел оқшомида сафарбар этилган шахс Украинадаги жангларда икки жияни ҳалок бўлганини билиб, ўнга яқин ҳарбийни гаровга олганди.
Маълумотларга кўра, Самара вилоятининг Чапаевск шаҳридан сафарбар қилинган 35 ёшли Дмитрий Д. автомат ва граната билан қуролланган бўлиб, керак бўлса, уларни қўллаш билан таҳдид қилган. Эркак сафарбар қилинган беш нафар оддий аскар ва уч зобитни гаровга олган. У ҳеч қандай талаблар қўймаган. Айтилишича, гаровга олинганлардан бири фавқулодда хизматлар билан боғланишга муваффақ бўлган. Воқеа жойига етиб келган хавфсизлик кучлари можарони бартараф этишди: Дмитрий Д. гаровга олинганларни қўйиб юборди ва таслим бўлди.
Россия президенти Владимир Путин 21 сентябр куни Украинага қарши уруш учун «қисман сафарбарлик» ҳақида эълон қилди. Сафарбар қилинганлардан тегишли тайёргарликсиз ҳужум бўлинмаларига ўтказилгани, жиҳозларнинг етишмаслиги ва қўмондонлар томонидан қўпол муносабатда бўлгани ҳақида бир неча бор шикоятлар келиб тушган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»
Жаҳон | 13:16
-
Меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия муддати узайтирилди
Ўзбекистон | 13:15
-
🔴LIVE: Путиннинг қасос ваъдаси ва Трамп–Маск низоси | “Геосиёсат” ҳафталиги
Жаҳон | 13:11
-
Россия банки 2022 йил кузидан бери биринчи марта асосий ставкани пасайтирди
Жаҳон | 12:28