Мажлисда ушбу битимлар Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган ва ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳасида, шунингдек, томонлар манфаатлари кесишадиган бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилганлиги қайд этилди.

Сенаторларнинг фикрича, битимларнинг қабул қилиниши икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга янгича туртки беради ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди.