“Унгача қилинадиган ишлар кўп” – профессор педофилларга нисбатан таклиф этилаётган жазо ҳақида
Иқтисод фанлари доктори, профессор Барногул Санақулова Kun.uz’га берган интервьюсида педофилларни кимёвий кастрация қилиш (бичиш) амалиётини қонунчиликка киритиш борасидаги таклифларга нисбатан ўз муносабатини билдирди.
Профессорга кўра, бундай “баландпарвоз” гапларни депутатлар, мансабдорлар гапираётгани жамоатчилик олдида сохта обрў орттиришга қаратилган ҳаракат ҳисобланади.
“Бу шунчаки оддий айтиладиган гаплар эмас, таҳлил қилиб бераман.
Кастрация амалиётини киритиш учун аввало педофилизм деган касаллик борлигини ва уни категорияларга киритиб қўйиш керак. Бугун ҳужжатлар бўйича бизда педофилизм йўқ. Бу касалликни аниқловчи платформа керак, бизда эса мавжуд эмас. Даволовчи мутахассислар ҳам керак, улар ҳам йўқ Аввало қонунга киритиш, жазо белгилаш, бундан ташқари, педофилизм бўйича жиддий илмий асосланган тадқиқотларни амалга ошириш талаб этилади. Педофиллар ҳам турга ажралади. Шундай педофиллар борки, улар жисмоний яқинлик қилмасдан жиноятини амалга ошириши мумкин. Жамоатчилик бу борада етарли фикр ва мулоҳаза йўқ бўлиб туриб, шиор кўтариб югуришяпти, уларнинг ичида эса мен ҳурмат қиладиганлар борлиги мени хавотирга соляпти.
Педофилни кастрация қилганнинг фойдаси бўлмаслиги, у эртага бу ишни қўли орқали қилиши мумкин. Унгача қилинадиган ишлар кўп. Ҳали педофилия деган нарса қонунчиликда йўқ бўлган ҳолатда кастрация ҳақида гапириляпти”, – деди Барногул Санақулова.
Иқтисодчи фикрлари давомида шунингдек, кастрация амалиётини қонунчиликка киритишнинг иқтисодий оқибатлари ҳақида ҳам гапирди.
“Кастрацияни бюджет кўтара оладими? Кастрация бир мартада ҳал бўлмайди, уч ойдан уч йилгача қилиниши керак бўлган жараён ҳисобланади. Бунда ҳар олинадиган укол дозаси 3 мингдан 12 минг долларгача туради. Шунингдек, у бизга импорт қилинади. Инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан ҳам кастрацияга шахснинг ўзи розилик бериши керак. Яъни ўзини педофил деб тан олган шахс даволанишга мурожаат қилиши керак ва харажатлар давлат томонидан қопланиши лозим. Бу инъекция оқибатида бошқа касаллик юзага келса, уни ҳам давлат даволаши керак. Қисқа қилиб айтганда, битта педофил бюджетга ўртача 20 минг долларга тушиши мумкин. Педофилга инъекция қилишдан олдин ҳам унда махсус таҳлиллар ўтказилади, доза белгиланади. Бизда бундай лабораториялар йўқ. Ва ҳолат даврий равишда таҳлил қилиб борилиши керак. Мутахассислар йўқ, илмий ишлар йўқ.
Ҳозирги ҳолатда педофилларнинг очиқ рўйхатини чиқариш, жамиятга танитиш, қонунлардаги жазони кучайтириш, муқаррарлаштириш, истисноларни йўқотиш керак. Педофилия ирсиятда бўлиши ҳам мумкин экан ҳатто. Бу жиҳатдан у одам айбдор бўлмаслиги мумкин, шунинг учун рўйхатнинг очиқ юритилиши ҳам бир томондан нотўғри бўлиб қолиши мумкин», – деди Барногул Санақулова.
Интервьюни тўлиқ ҳолда юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
-
Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
Жаҳон | 14:28
Мавзуга оид
17:45 / 12.08.2024
Сурхондарёда 10 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак қамоққа олинди
21:21 / 26.06.2024
11 ёшли қизни мунтазам зўрлаб келган шахс қўлга олинди
07:47 / 21.06.2024
Тошкент вилоятида 6 ёшли қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 60 ёшли шахсга жиноят иши очилди
21:10 / 14.05.2024