Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг икки мансабдори пора билан қўлга тушди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқармаларининг икки нафар мансабдори қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вазирликнинг Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятлари бош бошқармалари мансабдор шахслари ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда пора олаётган вақтида қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, президент фармонига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан қуйидаги республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгарганди. Хусусан, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилганди. Ушбу вазирликка собиқ ССВ вазири Беҳзод Мусаев раҳбарлик қилмоқда.
Мавзуга оид
09:20
Тезкор тадбирларда икки банк ходими пора билан қўлга тушди
08:34 / 19.06.2026
1400 доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
18:29 / 13.06.2026