Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ирригация-дренаж тизимини таъмирлаш учун 700 млн сўм ажратилади
Тегишли қарор 7 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов томонидан имзоланган.
Ҳужжатда айтилишича, канализация ва дренаж тизимини таъмирлаш, янги бетон лотоклар ётқизиш учун пойтахт бюджетининг захира фондидан 700 млн сўм миқдорида маблағ йўналтирилади.
Юқоридаги чора-тадбирлар ёмғир пайтида сув тошқини олдини олиш учун амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов кўчаларни сув босиши муаммосини ҳал қилишга ваъда берган эди.
Шунингдек, 5 апрель куни президент раислигида Янги Ўзбекистон массивларида турар жой бинолари қуриш ва 2023 йилда ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.
Шавкат Мирзиёев йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Қурилиш вазирлигига икки ҳафта муддатда дренаж тизими муаммосини ҳал этиш бўйича дастур қабул қилишни топширди.
2022 йил май ойида ҳокимлик пойтахтдаги мавжуд дренаж тизими 1970-йилларнинг бошида лойиҳалаштирилгани ва 1990-йилларгача фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берган эди. Ўшанда Тошкент кўчаларини сув босиш муаммоси билан АҚШда яшовчи ўзбек олими шуғулланиши маълум бўлди. Ҳозирча ҳеч қандай натижа йўқ.
Куни кеча икки соатлик ёмғир бутун шаҳар бўйлаб канализация-дренаж тизимида коллапсга олиб келди. Шаҳар ҳокимлиги буни Тошкент шаҳридаги мавжуд дренаж тармоқлари кучли ёмғирга бардош бера олмаслиги билан изоҳлади.
Мавзуга оид
22:48
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026