Таҳлилчилар: Россия Мудофаа вазирлиги Бахмутдаги мунтазам қўшинларни асосий жангга ташламаяпти
Россия Мудофаа вазирлиги «Вагнер» ХҲКдаги ёлланма аскарларни Бахмут марказида асосий жангларни ўтказиш учун атайлаб қолдириб, ҳаво-десант кучларини фақат шаҳарнинг шимоли ва жанубидаги қанотларни ушлаб туриш учун қўллаяпти, деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти (ISW). янги таҳлилий шарҳида.
Институт таҳлилчиларига кўра, шу тариқа Россия Мудофаа вазирлиги мунтазам қўшинларни катта йўқотишлардан ҳимоя қиляпти ва Бахмут якуний қўлга киритилган тақдирда у ердан «вагнерчилар»ни олиб чиқиб, ғалабани ўзига боғлашни режалаштирмоқда.
ISW ҳисоб-китобларига кўра, Россия кучлари ҳозир Бахмут ҳудудининг 76,5 фоизини назорат қилмоқда. Бироқ, агар РФ Қуролли учларининг баъзи шубҳали баёнотлари табиий деб ҳисобланса, бу улуш 86,1 фоизга кўтарилади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин ўртасидаги оммавий баҳс-мунозара Кремлнинг тадбиркорни обрўсизлантириш ҳаракатларининг давомидир. Бу ҳақда ISW шарҳида айтилади.
Таҳлилчиларга кўра, Россия ҳукумат идоралари Пригожиннинг жамоатчилик ёки сиёсий қўллаб-қувватловга эга бўлиш борасидаги ҳар қандай уринишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Тадбиркорнинг ўзи «ўзини ташқи сиёсатга таъсир ўтказа оладиган давлат арбоби сифатида кўрсатишга» уринмоқда, шунингдек, Россиянинг Украинадаги ҳаракатларида «Вагнер гуруҳи» кучларининг ролини бўрттириб кўрсатмоқда, дейди ISW экспертлари.
Пригожин 7 апрель куни ТИВнинг Африкадаги фаолиятини танқид қилиб, ХҲК Ташқи ишлар вазирлиги ва минтақадаги бошқа давлат идоралари билан ҳамкорлик қилишда «катта қийинчиликларга» дуч келаётганини айтди.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
10:47
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024