Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёллардан ҳам ундирилади: Самарқандда 483, Фарғонада 379 нафар она алимент тўламоқда
Кўпчилик алимент тўловчи деганда фақат эркак кишини тушунади. Бироқ қонунларга кўра бу борада тенг ҳуқуқлилик таъминланган. Яъни ўрни келганда аёл киши ҳам алимент тўлайди. Айни пайтда республика бўйича 3 мингдан ортиқ аёл алимент тўловчилардир.
Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов берган маълумотларга кўра Республика бўйича қарздор аёллар бўлган алимент ундируви билан боғлиқ 3 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд. Ҳудудий жиҳатдан аёллар томонидан энг кўп алимент тўлаш кўрсаткичи Самарқанд (483 та) ва Фарғона (379 та) вилоятларига тўғри келади.
Мазкур тоифадаги ундирувлар бўйича ундирилиши лозим бўлган маблағ жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўланмаган тақдирда МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин ҳам жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаган тақдирда унга нисбатан ЖКнинг 122-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади. Яъни бу ўринда эркакларга қандай талаб қўйилган бўлса, аёлларга ҳам худди шу талаблар қўлланади.
Борди-ю алимент тўловчи чет элга кетиш ниятида бўлса, Оила кодексининг 145-моддасига мувофиқ, алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан ушбу Кодекснинг 130-134-моддаларига асосан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт.
Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бирйўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026