Британия: Россиядаги электрон чақирув қоғозлари сафарбарликнинг янги тўлқинидан дарак бермайди
Россияда электрон чақирув қоғозларининг жорий этилиши армияни шакллантириш бўйича узоқ муддатли ёндашувнинг бир қисмидир, бироқ мамлакатда сафарбарликнинг янги тўлқини бошланганидан далолат бермайди, деб ёзади Буюк Британия Мудофаа вазирлиги.

Фото: Globallookpress
Москва ҳозирда қўшинларга «қўшимча кўнгиллиларни жалб қилишга» устувор аҳамият бермоқда ва «Украинадаги можаро узоқ давом этишини» кутмоқда, дея қўшимча қилди Лондон.
Бир неча соат олдин Россия президенти Владимир Путин ҳарбий хизматга мажбур бўлганларнинг ягона реестрини яратиш ва электрон чақирув қоғозларини жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлган шахсларга чақирув қоғози олинганлиги тўғрисида тилхат билан ёзма равишда ёки буюртма хати орқали юборилиши мумкин. Электрон чақирув қоғози давлат хизматлари сайтининг шахсий кабинетига жойлаштирилган пайтдан бошлаб топширилган ҳисобланади.
Агар чақирув қоғози ёзма ёки электрон шаклда топширилмаган бўлса, у реестрга киритилган кундан бошлаб етти кун ўтгач топширилган ҳисобланади.
Чақирув қоғози олинган кундан бошлаб 20 кун ичида ҳарбий комиссарликка келмаганларга чекловлар қўйилади. Шу тариқа, уларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, транспорт воситалари ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи рад этилиши, кредит бериш эса тақиқланиши мумкин.
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлганлар чақирув қоғозини олган кундан бошлаб, ҳарбий комиссарликка келгунига қадар Россиядан чиқиб кета олмайди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик эркак судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади

09:41 / 07.06.2025