Қарор билан тасдиқланиши назарда тутилган низомга кўра:
- академик лицейларга абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 1 июндан 30 июнга қадар бепул амалга оширилади;
- абитуриент ўзи тўғрисида тақдим этилган маълумотларига 30 июндан сўнг ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши тақиқланади.
Шунингдек:
- имтиҳонлар (дастлабки ёзма имтиҳон ва кириш тест синовлари) академик лицейда таълим олиб бориладиган тилда (ўзбек, рус, қорақалпоқ тили) ўтказилади;
- имтиҳон (дастлабки ёзма имтиҳон ва кириш тест синовлари) материаллари (топшириқлари) умумтаълим фанлари (5-9 синфлар) дастурлари асосида тузилади;
- дастлабки ёзма имтиҳон натижалари қониқарли ва ундан юқори баҳоланган абитуриентларга Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади;
- абитуриентларнинг дастлабки ёзма имтиҳонда тўпланган баллари танлов натижаларини эълон қилишда инобатга олинмайди.
















