2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадида келган чет эл фуқароларнинг умумий сони 1487,7 минг кишини ташкил этди.
Статистика агентлиги маълумотларида қайд этилишича, туристик мақсадда мамлакатга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- қариндошларини йўқлаш – 1322,1 минг;
- бўш вақтини ўтказиш ва дам олиш – 108,1 минг;
- хизмат сафари – 27,0 минг;
- даволаниш – 17,5 минг;
- тижорат – 9,7 минг;
- ўқиш – 3,3 минг.

















