Россия кемалари Шимолий Европа сувларида жосуслик қилмоқда - ОАВ
РФ тадқиқот кемалари Шимолий Европа минтақасидаги муҳим инфратузилма бўйича жосуслик қиляпти. Скандинавия оммавий ахборот воситалари хабар беришича, шамол станциялари, газ қувурлари ва интернет кабеллари уларни қизиқтиради.
Россия тадқиқот кемалари ёрдамида Скандинавия мамлакатлари сувларидаги муҳим инфратузилма бўйича жосуслик қилмоқда. Россия ҳарбий дастури мақсади - Швеция, Дания, Норвегия ва Финландия ҳудудида денгиз шамол станциялари, шунингдек, газ қувурлари, электр ва интернет кабеллари позицияларини аниқлаш, деб хабар берди 19 апрель, чоршанба куни SVT, NRK, DR ҳамда Yle Скандинавия радиостанцияларининг тадқиқотчи журналистлари.
Умуман олганда, журналистлар сўнгги ўн йил ичида шубҳали ҳаракатларни амалга оширган 50 га яқин кемани аниқладилар. Улар тадқиқот ва юк кемалари, балиқ овлаш траулерлари ва яхталардир.
Ўтган йил сентябрь ойи охирида Болтиқ денгизидаги Даниянинг Борнҳолм ороли яқинида «Шимолий оқим» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурлари портлатиб юборилган эди. Бу қувурларнинг тўртта қисмида газ сизиб чиқишига сабаб бўлган. Расмийлар портлашларни қўпорувчилик натижаси деб ҳисобламоқда. Дания, Швеция ва Германия расмийлари томонидан олиб борилган текширувларга қарамай, бу портлашлар учун ким жавобгар эканлиги ҳалигача номаълум.
SVT, NRK, DR ва Yle журналистлари «Яширин уруш» қўшма суриштирувида Россия кемалари Шимолий Европа мамлакатлари сувларига мунтазам равишда кириб боришини таъкидлади. Шу билан бирга, шубҳа уйғотган кемалар радарга тушмаслик учун транспондерлар билан ўчирилган.
Мавзуга оид
17:53
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024