Де Хеа ва Магуайрнинг даҳшатли хатолари

Европа Лигаси. 1/4 финал.
Жавоб ўйинлари
Севиля — Манчестер Юнайтед 3:0
Голлар: Ан Носири (8, 81), Баде (47).
Севилья – Буну, Навас, Маркао (Сусо, 29), Баде, Акуня (Теллес, 85), Ракитич, Фернандо, Гудел, Ламела (Ҳил, 80), Окампос, Ан Носири.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака (Шоу, 46), Магуайр, Линделёф, Далот, Эриксен (Эланга, 87), Забитцер (Фред, 68), Каземиро, Санчо (Рэшфорд, 46), Антони, Марсиял (Вегҳорст, 54).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (56), Антони (59), Буну (73), Шоу (90)
Биринчи ўйин — 2:2.

Бир ҳафта олдин «Олд Траффорд»да кечган ўйин охирида рўй берган ақл бовар қилмас воқеалар биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласи ҳал бўлгандек кўринган жуфтлик қарама-қаршилигини энг интригалисига айлантириб юборди. Ўша оқшомда «қизил иблислар» худди омадсизлик оролига тушиб қолгандек эди, жамоа футболчилари нафақат икки бор ўз дарвозасини ишғол этиб қўйишди, балки жароҳат туфайли икки асосий марказий ҳимоячилари - Варан ва Лисандро Мартинесдан айрилди. Етмаганига сариқ карточкаларини кўпайтириб олган Бруну Фернандеш дисквалификация туфайли жавоб ўйинини ўтказиб юборадиган бўлди.

Натижада «Рамон Санчес Писхуан»да ҳам «МЮ» ва Магуайрнинг даҳшатли туши давом этди. Меҳмонлар жамоаси сардори ўйин дебютидаёқ рақиб прессинги остида тўпни Ан-Носирига топшириб қўйди ва марокашлик ҳужумчи «Севилья» сафида 50-голини нишонлади. Бу вазиятда шу кечанинг бошқа бир антиқаҳрамони Де Хеа ҳам тўғри қарор қабул қилмади, у андалусияликларнинг уч футболчиси қуршовида туриб тўп сўраган ҳимоячига узатма берди.

Окампоснинг дарвозани ишғол этиши бекор қилиниши (унга узатма берган Акуняда кичик офсайд қайд этилди) иккинчи голни фақат кечиктирди. Бу гол иккинчи бўлим бошида урилди, Баде бурчакдан берилган узатмани дарвоза тўрига жойлади. Яна бир корнердан кейин ҳам инглизлар ҳимоячилари ишончсиз ҳаракат қилди, Окампоснинг бир неча метр масофадан йўллаган дарвозасини дарвозабон тўсиб қолди. Бундай эпизодлар — меҳмонларнинг иложсиз ҳолатда эканини яққол намойиш этиб берди. Жумладан, ҳужум чизиғида ҳам, вазиятни иккинчи бўлимда тушган Рэшфорд ҳам ўнглай олмади. Каземиронинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси Бунуга ортиқча қийинчилик туғдирмади.