New York Times: АҚШ махфий маълумотлари 2022 йил феврал ойида интернетга сиздирилган
Махфий ҳужжатларни ошкор қилганликда гумонланаётган Жек Тейшейра маълумотни ҳозир аниқланганидан бир неча ой олдин ва анча каттароқ чат гуруҳида жойлаштира бошлаган, деб ёзади The New York Times.
Украинадаги уруш билан боғлиқ махфий маълумотларнинг биринчи эълон қилиниши 2022 йил феврал ойида содир бўлган. Бундай хулосага The New York Times газетаси журналистлари 21 апрел, жума куни чоп этилган мақолада келишган.
Ундан келиб чиқадики, махфий ҳужжатларни ошкор қилганликда гумонланган АҚШ Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси Жек Тейшейра маълумотни ҳозир аниқланганидан бир неча ой олдин ва анча каттароқ чат гуруҳида жойлаштира бошлаган. Украинага бостириб кириш рўй берганидан кўп ўтмай, профили гумонланувчининг профилига мос келадиган фойдаланувчи ўйинчилар орасида машҳур бўлган ижтимоий медиа платформаси - Discord’да илгари ошкор этилмаган чат гуруҳида Россия ҳарбий фаолияти ҳақида махфий маълумотларни жойлаштирган. Чат гуруҳи 600 га яқин иштирокчидан иборат эди.
Биринчи сиздириш ҳолати Россиянинг Украинага бостириб киришидан 48 соат ўтмай содир бўлган. “Мен Пентагон ҳисоботини кўрдим, унда айтилишича, босқин учун кучларнинг учдан бир қисми қўлланилган”, — деб ёзган фойдаланувчи. Афтидан, ўз таҳлилига шубҳа қилган гуруҳнинг бошқа аъзоларини ҳайратда қолдирмоқчи бўлиб, у шундай деб таъкидлаган: "Менда очиқ манбалардан кўпроқ маълумот бор. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг разведка бўлимида хизмат қилишнинг афзалликлари", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради The New York Times.
Баъзи хабарлар Россия ва Украина ҳарбий хизматчилари орасида қурбон бўлганлар сони ҳақидаги янгиланиш билан бошланган. У алоҳида қизиқиш билан Украинага қайси давлатлар ҳарбий ёрдам бераётгани ҳақидаги янгиликларни жойлаштирган. Бошқа ҳолларда, жўнатилган разведка маълумотлари жанг майдонидаги воқеаларни башорат қилгандек туюлади. Хусусан, Тейшейра Россиянинг Киевдан яқинлашиб келаётган чекиниши ҳақидаги махфий маълумотлар билан бўлишган, унинг сўзларига кўра, у "Миллий хавфсизлик агентлиги сайтидан топилган". "Озгина "катта" янгиликлар. Бошқа барча жойларда бўлгани каби Киев ғарбида ҳам қўшинларнинг режали равишда олиб чиқилиши режалаштирилаётган бўлиши мумкин", - деб ёзган у 2022 йил 27 мартда. Икки кундан сўнг Россия расмийлари Украина пойтахти яқинидан қўшинларини олиб чиқиб кетаётганини эълон қилган.
21 ёшли Тейшейра 13 апрел куни 50 га яқин аъзоси бўлган Thug Shaker Central номли бошқа Discord гуруҳида эълон қилинган махфий ҳужжатларнинг сизиб чиқиши муносабати билан ҳибсга олинган эди. У ерда у биринчи марта 2022 йил октябр ойида махфий маълумот жойлаштирган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024