Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда Ўзбекистон тажрибаси асосида пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилади
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов 20 апрель куни Боку шаҳрида Озарбойжон иқтисодиёт вазири Микайил Жаббаров билан учрашув ўтказди.
Томонлар инвестициялар соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига эътибор қаратдилар. Ташкил этилаётган Ўзбекистон-Озарбойжон инвестиция жамғармаси бу жараёнда алоҳида ўрин тутиши кутилаётгани қайд этилди.
Озарбойжонда Ўзбекистон тажрибаси асосида тўлиқ ишлаб чиқариш циклидаги пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Ипакчилик ва машинасозлик йўналишларида илгари келишилган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш жараёни кўриб чиқилди.
Ўзаро савдо масалаларига келганда, унинг ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилди. Бундан ташқари, томонлар саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнес, транспорт, транзит ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёрлик билдирилди ва икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида фаол ҳамкорлик қилиш формати ишлаб чиқилди.
Мавзуга оид
10:33 / 27.02.2026
Лазиз Қудратов Парагвай президенти билан музокара ўтказди
09:56 / 11.11.2025
Ўзбекистон–Малайзия: автомобилсозликда ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди
07:26 / 06.09.2025
Ўзбекистонда Сингапур модели асосида махсус иқтисодий зона ташкил этилади
12:40 / 23.06.2025