Колумбия ва Оксфорд университетларида ўқиган, 25 йилдан узоқроқ вақтдан бери дунё бўйлаб инвестицион банкинг соҳасида фаолият юритаётган Алишер Жуманов 23 апрель куни Парижда бўлиб ўтган “O‘zbekistonlik. GENERATING IDEAS” халқаро форумида нутқ сўзлади.
“Инсон капитали бўйича тадқиқотлар ўтказадиган ақл марказимиз ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда Европа ва МДҲ мамлакатлари ичида Ўзбекистон бир йилда туғиладиган чақалоқлар сони бўйича 1-ўринни эгалламоқда. 1950 йилда Ўзбекистон аҳолиси 6 миллиондан ошиқроқни ташкил этиб, Евросиёдаги 50 мамлакат ичида 20-ўринда бўлган. 2050 йилга бориб нуфусимиз 60 миллионга етса, бу нафақат рўйхатда топ ўнталикка киришимиз, балки аҳолимиз 100 йиллик давр ичида 10 баробар ўсишини билдиради”, дейди Жуманов.
Ушбу фикрлар “O‘zbekistonlik. GENERATING IDEAS” форуми доирасида бўлиб ўтган "Туз ичидаги аёл" art кўргазмаси ҳамда Pepsi Food Show каби маълумотлар алмашиш учун қулай майдонларда бўлгани эътиборга моликдир.
Uzbekistan’s club матбуот хизматиⓉ















