“Қўйлиқ Катта Бозори” замонавий савдо мажмуаси - сармоя киритиш учун ниҳоятда самарали ресурс бўлиб, мамлакатимиздаги энг йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади, натижада кўплаб инвесторлар ва турли даражадаги тадбиркорларни жалб қилмоқда.

18 март куни биз савдо мажмуамиздан Malibu 2 автомашинасини биринчи ғолибни аниқладик.

Таъкидлаш жоизки, тест савдолари пайтидаёқ 400 дан ортиқ чакана савдо бинолари сотилган бўлиб, уларнинг сони ҳозирда сезиларли даражада ошди.

Эндиликда биз янги совринлар билан янги ўйинларни бошлаймиз – хусусан, 3 та автомобил (Malibu 2, Gentra, Nexia 3), шунингдек, муқаддас Умра сафарига 10 та саёҳат.

“Қўйлиқ Катта Бозори” лойиҳаси Ипак йўлининг кўп асрлик тарихи ва Ўзбекистоннинг чексиз воҳаларидан илҳомланиб бунёд этилган. Комплекс марказ режаси бизнес ва архитектура профессионаллари томонидан яратилган. У замондан замонга ўтиб келаётган анъаналар ва инновацияларнинг уйғунлиги маҳсулидир. Савдо мажмуаси Тошкент Юқори Чирчиқ тумани, икки йирик автомобил йўли — Тошкент ҳалқа автомобил йўли ва Файзобод кўчалари кесишмасида барпо этилади.

Қўйлиқ Катта Бозори — ҳаммабоп жой

Бинонинг умумий майдони 600 000 м² дан ортиқ бўлиб, уларда жами 210 та блок қурилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, савдо мажмуасидаги жами дўконлар сони 7 мингдан ошади. Турар жой мажмуалари ва виллалар қурилиши ҳам амалга оширилмоқда.

Марказ ҳудудида етарли миқдорда қулай жойлашувга эга автотураргоҳлар ташкил этилади.

Мажмуанинг фасад қисми ойналар ва ёруғлик билан бойитилган мураккаб металл конструкцияларни қўллаш ёрдамида юқори сифатли замонавий материаллардан қурилмоқда. Мажмуа ичида меҳмонлар ва уй эгаларининг яшаши учун қулай шароитлар яратилмоқда.