“Қўйлиқ катта бозори” замонавий савдо мажмуаси сармоя киритиш учун ниҳоятда самарали ресурс бўлиб, у мамлакатимиздаги йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади ва бунинг натижасида ушбу савдо мажмуаси кўплаб инвесторлар ва турли даражадаги тадбиркорларни жалб қилмоқда.
Эндиликда биз янги совринлар билан янги ўйинларни бошлаймиз – хусусан, 3 та автомобил (Мalibu 2, Gentra, Nexia 3), шунингдек, муқаддас Умра сафарига 10 та саёҳат.
“Қўйлиқ катта бозори” лойиҳаси Ипак йўлининг кўп асрлик тарихи ва Ўзбекистоннинг чексиз воҳаларидан илҳомланганлик натижасида бунёд этилган. Комплекс марказ режаси бизнес ва архитектура профессионаллари томонидан яратилган. У замондан замонга ўтиб келаётган анъаналар ва инновациялар уйғунлиги маҳсулидир. Савдо мажмуаси Тошкент Юқори Чирчиқ тумани, икки йирик автомобил йўли — Тошкент ҳалқа автомобил йўли ва Файзобод кўчалари кесишмасида барпо этилади.



“Қўйлиқ катта бозори”— ҳаммабоп жой
Бинонинг умумий майдони 600 000 м² дан ортиқ бўлиб, уларда жами 210 та блок қурилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, савдо мажмуасидаги жами дўконлар сони 7 мингдан ошади. Турар жой мажмуалари ва виллалар қурилиши ҳам амалга оширилмоқда.
Марказ ҳудудида етарли миқдорда қулай жойлашувга эга автотураргоҳлар ташкил этилади.



Мажмуанинг фасад қисми ойналар ва ёруғлик билан бойитилган мураккаб металл конструкцияларни қўллаш ёрдамида юқори сифатли замонавий материаллардан қурилмоқда. Мажмуа ичида меҳмонлар ва уй эгаларининг яшаши учун қулай шароитлар яратилмоқда.



















