Мактаб ўқувчиси онлайн ўйин аккаунтини сотишини айтиб, бошқа ўқувчини 7 минг долларга чув туширди
Самарқанд вилоятида яшовчи ўсмир маҳалладоши билан тил бириктириб, Тошкент шаҳрида яшовчи 14 ёшли ўқувчини алдаб, унинг отасига тегишли картадаги пулларни ўз карталарига ўтказиб олган.
10-синф ўқувчиси "PUBG Mobile" ўйини аккаунтини 7 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, пулларни ўзлаштирган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 2008 йилда туғилган мактаб ўқувчиси А.И. Тelegram’да “Venom Reseller” номли профил фойдаланувчиси билан ёзишиб, "PUBG Mobile" ўйини аккаунтини 7 минг долларга сотиб олмоқчи бўлган. Сўнг отасининг номидаги банк картаси орқали келишилган пулларни “Venom Reseller” номли профил фойдаланувчисининг банк картасига бўлиб-бўлиб ўтказиб берган.
Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, “Venom Reseller” номли профил фойдаланувчиси Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи, 10-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган Т.Ж. экани аниқланган.
Суриштирувлар давомида, у ўзидан 2 ёш катта маҳалладоши Ғ.Ш. билан А.И.нинг ишончига кириб, 61 млн сўм пулларни қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани фош этилган.
Т.Ж. ва Ғ.Ш.дан бир дона “Iphone” телефони ва 10 млн сўмга яқин пулларга харид қилинган кийим-кечаклар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, онлайн ўйинлар орқали болалар орасида машҳур бўлган стример йигит Тошкент шаҳрида ўзининг фан-клуби аъзолари билан учрашув белгилаган ва йиғилишга 150 нафарга яқин бола келганди.
Шундан сўнг ИИБ ходимлари геймерни оммавий йиғилиш ўтказиш тартибини бузганлик моддаси билан протокол тузиш учун бўлимга олиб кетишаётганда болалар «Аслам сила» деб бақириб, уни кузатиб боришганди.
Мавзуга оид
07:30 / 23.11.2024
Ўрта Чирчиқда 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан калтакланди
13:56 / 22.11.2024
Ўзбекистонда ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, нега?
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
23:25 / 09.11.2024