Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Йўлайриқ маҳалласи номини Обиҳаёт деб ўзгартириш таклиф этиляпти.
Туман ҳокимлиги бу борада Географик объектларни номлаш бўйича Тошкент шаҳар комиссиясига мурожаат қилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шундан келиб чиққан ҳолда, пойтахт аҳолисини бу масалада ўз фикрини билдиришга таклиф қилди.
Маҳаллий аҳоли 28 апрелдан 12 майгача Юнусободдаги Йўлайриқ маҳалласи номини Обиҳаётга ўзгартириш таклифига муносабат билдириши мумкин. Фикр-мулоҳазалар қуйидагилар орқали қабул қилинади:
- оғзаки равишда +998-71-210-04-13 телефон рақами орқали (иш кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача);
- ёзма равишда хат юбориш орқали (100060, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ислом Каримов шоҳкўчаси 51-уй почта манзилига);
- электрон шаклда [email protected] электрон почтасига хат юбориш орқали.
Қайд этиш керак, Тошкент шаҳар ҳокимлиги охирги йиллар ичида биринчи марта маҳалла номини белгилаш бўйича бундай кенг қамровли равишда аҳоли фикрини ўрганяпти.
Маҳалла номини нега ўзгартириш таклиф этиляпти?
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг эълонига бу масаладаги ҳужжатлар илова қилинган. Унга кўра, “Йўлайриқ” МФЙда ўтган йиғилишда маҳалла номини Обиҳаёт деб ўзгартиришга қарор қилинган. Натижада МФЙ раиси маҳалла номини ўзгартириш бўйича туман ҳокимига илтимоснома жўнатган.
28 март куни туман ҳокимлигида мажлис ўтказилган. Унда Юнусобод ҳокими, Географик объектларни номлаш бўйича туман комиссияси раиси Баҳодир Абдувалиев ва комиссия аъзолари иштирок этган.
Мажлисда ҳокимнинг айтишича, бу маҳалла 1987 йилдан 2016 йилгача Шодлик деб номланган. Лекин маҳалла нуронийлари маҳалланинг ўзига хос тарихи борлигини, қадимда Буюк ипак йўли карвонлари Йўлайриқ номли карвонсаройда тўхтаб ўтгани, бу карвонсарой уларнинг фикрича маҳалла ҳудудига яқин жойда жойлашганини таъкидлашган. Шу тариқа, маҳалланинг ўша вақтдаги раиси Ҳ.Юнусов ҳамда “саноқли маҳалла фаоллари ва кексалар фикри билан”, маҳалла номи тарихий аҳамият касб этиши учун Йўлайриқ деб







