Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ирқий камситишларга барҳам бериш қўмитаси Россия қўшинлари ва ёлланма гуруҳларини Украинадаги жанглар пайтида инсон ҳуқуқларини жиддий бузганликда айблади. 28 апрел, жума куни эълон қилинган ҳисоботида қўмита бошқа қонунбузарликлар қаторида ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш, қатл қилиш, қийноқлар, зўрлаш ва болаларни ўғирлаш каби ҳолатларни ҳам тилга олган.

Шу билан бирга, БМТ қўмитаси Россияда ирқий нафрат қўзғатилиши ва украиналиклар ҳақидаги стереотипларнинг тарқалишидан хавотир билдирди. Бундай ҳаракатлар, айниқса, давлат радио ва телевидениесида, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган, бундан ташқари, улар жамоат арбоблари ва ҳукумат амалдорлари томонидан содир этилган, деб хабар беради AFP агентлиги.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, шунингдек, россиялик ҳуқуқ ҳимоячиларининг Москва ва бошқа йирик шаҳарларда норозилик олдини олиш учун Россия ҳукумати сафарбарлигида асосий эътибор Россиянинг чекка ҳудудларидаги этник озчиликларга қаратилгани ҳақидаги даъволарини ҳам ўрганмоқда.