Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев Япония элчиси Такаши Хаторини қабул қилди.
Учрашувда сиёсий, парламентлараро, маданий-ҳуманитар соҳаларда қўшма дастурларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон-Япония мулоқотининг истиқболлари кўриб чиқилди.
Иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, жумладан, савдо ва инвестициявий ҳамкорлик ҳажмини ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Турли шаклдаги бўлажак мулоқотлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

















