Мулоқот чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Жанубий Корея махсус стратегик шериклигини янада чуқурлаштиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Томонлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий-ҳуманитар ва бошқа ўзаро манфаатли соҳаларда, шунингдек, парламентлараро ҳамкорлик орқали жадал ривожланиб бораётганини қайд этдилар.

Жорий йилда турли даражаларда ўтказиладиган тадбирлар жадвали юзасидан маълумотлар алмашилиб, уларга биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар расмий Сеул ва Тошкент ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни янада ривожлантириш, шунингдек, кўп асрлик дўстликни ривожлантириш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.