Тошкентда электробусларни қувватлаш станциялари етишмаяпти — "Тошшаҳартрансхизмат" ҳолатга изоҳ берди
Зарядлаш шохобчалари етишмаётгани сабабли Тошкентдаги айрим электробуслар рейсларга чиқмаяпти. “Тошшаҳартрансхизмат” ҳозирда 58 та шундай станциялар ишлаётганини маълум қилди.
24 апрел куни ижтимоий тармоқларда электробусларни қувватловчи станциялар етишмаётганлиги ва шу сабаб йўналишларга чиқарилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ изоҳ берди.
Ташкилот электробусларни қувватловчи станциялар етишмаётганлигини рад этмаган. Қайд этилишича, ҳозирда 2 та автобус саройи филиалида жами 58 та қувватлаш станциялари ишлаб турибди. Шунинг 30 таси "8-Автобус саройи" филиалида, 28 таси эса "7-Автобус саройи" филиалида. Масъулларнинг кўра, бу станциялар электробусларни 4-5 соат давомида тўлиқ қувватлаш имкониятини бермоқда.
Таъкидланишича, пойтахтга табиий газ ва электрда ишлайдиган янги автобуслар олиб келиниши сабаб автобус саройларини қайта реконструкция қилиш чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилган ва март ойидан бошлаб жойларда модернизациялаш ишлари олиб борилмоқда.
Дастур билан "1-Автобус саройи" филиалида 22 та, "4-Автобус саройи" филиалида 20 та, "7-Автобус саройи" филиалида 28 та, "8-Автобус саройи" филиалида 30 та, "18-Автобус саройи" филиалида 18 та, "5-Автобус саройи" филиалида 20 та – жами 6 та автобус филиалида 138 та қувватлаш станциясини қуриш белгиланган.
Тез кунда автобус саройлари ҳудудида қурилаётган 80 та электр қувватлаш станциялари фойдаланишга топширилиши кутилаётгани айтилади ташкилот изоҳида.
Эслатиб ўтамиз, 26 март куни пойтахтга Хитойда ишлаб чиқарилган Yutong ҳамда King Long русумли автобуслар олиб келинганди. 8 апрел куни уларнинг тақдимоти ўтказилганди. Унда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳам қатнашиб, олиб келинаётган мингта автобуснинг 300 таси 12 метрли электробус эканини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024
Тошкентдаги автобусга номаълум шахслар салон аёл ва эркаклар учун ажратилгани ҳақидаги постерни ёпиштириб кетди
21:58 / 04.11.2024