Украина БМТ, Европарламент ва НАТОни “рашизм”ни қоралашга чақирди
Украина Олий радаси “рашизм”ни Россия давлат сиёсатининг марказида турган мафкура сифатида қораловчи баёнотни маъқуллади.
Украина Олий радаси “рашизм”ни Россия Федерацияси давлат сиёсати асосидаги мафкура ва амалиёт сифатида қоралади. 2 май, сешанба куни Украина парламенти тегишли баёнотни маъқуллади, дея маълум қилди унинг спикери Руслан Стефанчук. Унинг сўзларига кўра, Рада, шунингдек, БМТ, Европарламент, ПАСЕ, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси (ПА), НАТО ПА, шунингдек, хорижий давлатлар ҳукуматлари ва парламентларига “рашизм мафкураси, сиёсати ва амалиётини қоралашни қўллаб-қувватлаш” сўрови билан мурожаат қилган.
Украина Олий радаси томонидан ушбу ташкилот ва муассасаларга юборилган ҳужжат, жумладан, Россия президенти Владимир Путинни қоралаш ва Россия Федерациясининг ҳарбий-сиёсий раҳбариятини Украина ва унинг халқига қарши тажовуз жинояти, ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар ва геноцидни содир этганлик учун жавобгарликка тортишга имкон берадиган чораларни кўришга чақириқни ўз ичига олади.
Украина Олий радасининг “Россия Федерациясида мавжуд сиёсий режимни рашизм деб белгилаш ҳамда унинг мафкуравий асослари ва ижтимоий амалиётини тоталитар ва инсониятга қарши деб қоралаш тўғрисида”ги баёноти бўйича қарор лойиҳаси 13 март куни Рада сайтида эълон қилинган.
Ҳужжатни ишлаб чиқишда парламентнинг ҳуманитар ва ахборот сиёсати, ташқи сиёсат ва парламентлараро ҳамкорлик, Украинанинг Европа Иттифоқига интеграцияси ва бошқа қўмиталари иштирок этди.
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024