Жаҳон иқтисодий форумининг келажак иш ўринлари ҳақидаги ҳисоботига кўра, кейинги беш йилда ҳозир мавжуд иш ўринларининг 23 фоизи ўзгаришга учрайди: 69 млн иш ўрни яратилиши, 83 млн иш ўрни эса йўқ бўлиб кетиши кутиляпти. Бу глобал миқёсда иш ўринларининг 14 млни, яъни 2 фоизи йўқ бўлиб кетиши мумкинлигини англатади.

Қисқарадиган иш ўринлари, касбларнинг йўқолиб кетишига сунъий интеллект, илғор технологиялар ходимлар бажарадиган вазифаларни қила бошлагач, инсон меҳнатига ҳожат қолмаслиги сабаб бўлади.

Масалан, сунъий интеллект намунаси бўлган ChatGPT АҚШда 4,8 млн иш ўрнини эгаллаши прогноз қилиняпти

Йўқолиб кетиш хавфидаги касблар

ChatGPT ва шунга ўхшаш сунъий интеллект ишланмалари сабаб қуйидаги касблар тўлиқ ёки қисман йўқолиб кетиш хавфида:

  • техник вакансиялар (кодерлар, дастурчилар, дастурий таъминот муҳандислари, маълумотлар таҳлилчилари);
  • оммавий ахборот воситаларидаги иш ўринлари (бош директор, муҳаррирлар, журналистлар);
  • юридик соҳадаги иш ўринлари (параюрист, юрист ёрдамчиси);
  • маркетологлар;
  • ўқитувчилар;
  • молиявий иш ўринлари (молиявий таҳлилчилар, шахсий молиявий маслаҳатчилар);
  • трейдерлар,
  • график дизайнерлар;
  • бухгалтерлар,
  • қўллаб-қувватлаш хизмати ходимлари.

Эскиси йўқолиб янгиси яратилади