Жамият | 17:27 / 15.05.2023
16226
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Минг дўстнинг портрети: Beeline Uzbekistan рассом Роналд Кляйернинг кўргазмасини қўллаб-қувватлади

Beeline Uzbekistan кўмагида Тошкентда голланд рассоми Роналд Кляйернинг кенг кўламли шахсий кўргазмаси очилди. Ўзбекистон аҳолиси портретлари намойиш этилган экспозициянинг асосий ғояси мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстликдир.

Роналд Кляйер Ўзбекистонда ишлайди. Мамлакатда яшаган йиллар давомида у реалистик мойбўёқ техникасида 1000 дан ортиқ портретлар яратган. Рассомнинг қаҳрамонлари Ўзбекистонда у учратган турфа инсонлардир. Ушбу тасвирлар галереясини Тошкентдаги Бадиий академияси марказий кўргазмалар залида кўришингиз мумкин.

Роналд Кляйер шахсий кўргазмасининг очилиши Амстердамда жойлашган VEON Group қароргоҳи таркибига кирувчи Beeline Uzbekistan’нинг ҳамкорликдаги иштироки кўмагида амалга ошди.

“Компаниямиз кўп маданиятли ва кўп миллатли бўлиб, Амстердам ва Тошкент ўртасидаги алоқа фақат бизнес билан чекланмайди. Шу боис, биз Нидерландия Қироллиги фуқароси бўлиб, Ўзбекистон ҳаётини иштиёқ билан ўрганаётган, ўз расмларида мамлакатнинг оддий аҳолисини акс эттирган Роналднинг бадиий позициясига яқинмиз. Булар инсон феълини, кайфиятини ифодаловчи жуда истеъдодли асарлардир. Ишончим комилки, кўргазмага ташриф буюрган ҳар бир инсон рассомнинг маҳоратини ва унинг мамлакатимизга бўлган самимий меҳрини қадрлайди”, – дейди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.

“Ҳар қандай рассомнинг орзуси ўз ишини имкон қадар кўпроқ томошабинга намойиш этишдир. Beeline нафақат бу орзуни амалга оширишга ёрдам беради. Кўргазма Ўзбекистон Бадиий академияси марказий кўргазмалар залида ўтказилмоқда. Айнан шу кўргазмалар залида 1999 йилда «Орол»га бағишланган илк кўргазмам бўлиб ўтган эди. Қўллаб-қувватлагани учун компанияга миннатдорчилик билдираман”, – деди Роналд Кляйер.

Роналд Кляйернинг шахсий кўргазмаси 2023 йилнинг 30 майигача давом этади.


Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistanʼда 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/beelineuzbekistan 

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид