Қарши шаҳрида 4-сонли ИИБ бошлиғи Асрор Жўраев ва шаҳар прокурори Алишер Мирзаев ўртасида низо келиб чиқди. Интернетда тарқалган видеода ИИБ бошлиғи телефонда прокурор билан гаплашаётгани акс этган.

“Менга қаранг, ёқиб юбордими? Устидан қуйди. Худодан қўрқинг, тухмат қилманг. […] Прокурор бўлсангиз, мен ҳам қонунни яхши биламан. Сиз прокурорсиз, мен ҳам фуқаролар хавфсизлигини таъминлайдиган одамман. Сиз ҳам президентнинг одами, мен ҳам президентнинг одами. Тушундингизми, Алишержон? Менга сиз ўдағайламанг. Ўдағайласангиз, шахсий адоват қилсангиз, ана ундан кейин Чингалчукдек, очиқчасига, биттама-битта гаплашамиз”, – дейди ички ишлар ходимлари яқинида телефонида гаплашган ИИБ бошлиғи.

Мулоқотдан, прокурор уни ҳузурига чақиргани англашилади.

“Мен нима қиламан у ёққа келиб, мана кўчада гаплашамиз. Хоҳлаган каттамга чиқинг, мен пенсияга чиқсам чиқаманки, бундай қилмайман. Мен халқимни яхши кўраман, халқимни севаман”, – дейди Асрор Жўраев. 

Бош прокуратура ахборотига кўра, воқеа шу йил 13 апрел куни содир бўлган.

Маълум қилинишича, бу ерда гап – Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига кириш дарвозаси ёнида савдо дўкони қурилгани ҳақида кетяпти. Прокуратурага кўра, дўкон қурилиши ноқонуний бўлган, устига устак тез ёрдам машиналарининг шифохонага кириб-чиқишига халал беряпти.

Дўконни қурган Бобур Ходиев исмли фуқаро ноқонуний қурилмани ихтиёрий бузиб олиш тўғрисида бир неча марта огоҳлантирилган, маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган, лекин барибир дўконни бузмаган. Ҳолатни Қарши шаҳар прокурори назоратга олган.

Шундан кейин, 13 апрел куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги 4-сонли ИИБ бошлиғи А.Жўраев мутасадди идоралар билан биргаликда фуқаро Б.Ходиевга ноқонуний қурилмани ихтиёрий бартараф этиш бўйича кўрсатма бериш учун борган.

“Шу вақтда Б.Ходиевнинг турмуш ўртоғи масъул ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларни хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишига мажбурлаш мақсадида савдо дўконини бузмаслигини билдириб, кийимларига бензин сепиб, ўзини ўзи ёқиш билан қўрқитган.