Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбиялик Москвада Россия армияси ҳақидаги "фейклар" учун қамалди
Тергов маълумотларига кўра, 2022 йил март ойида Алберто Хиральдо Сарай Россия армиясининг Украинадаги ҳаракатлари ҳақида оммавий СМС юбориш билан шуғулланган. Колумбиялик 5 йилдан ортиқ қамоқ жазосини олди.
Москвада Колумбия фуқароси Алберто Энрике Хиральдо Сарай уюшган гуруҳ томонидан ғаразли ниятда ҳарбий “фейклар”ни тарқатишда айбланиб, 5 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилди. Бундан ташқари, колумбияликка уч йил давомида интернет-ресурсларни бошқариш тақиқланган, деб хабар берди "Медиазона" 16 май, сешанба куни Москванинг Головинский туман суди матбуот хизматига таяниб.
Тергов ва суд жараёнида колумбиялик тергов изоляторида эди, эшитувлар ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. Прокуратура уни олти йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилди.
Хиральдо Сарай 2022 йил апрел ойида ҳибсга олинган. Тергов маълумотларига кўра, у 9 мартдан 18 мартгача Россия армиясининг Украинадаги ҳаракатлари, хусусан, тинч аҳолининг ўлдирилиши ва қўшинларнинг “резервдагилар, чақирилувчилар, чет эллик жангчилар” томонидан тўлдирилгани ҳақида “оммавий” СМС юбориш билан шуғулланган.
Прокуратура колумбияликнинг ҳаракатлари хориждан бошқарилган, деб ҳисобламоқда. Худди шу ҳолатда яна икки киши қидирувга берилган - Рамирес Салазар ва Брисеньо Мендоса. Россия расмийларига кўра, Мендоса "номаълум шахслардан кўрсатмалар олган" ва Хиральдо ишини мувофиқлаштирган.
Мавзуга оид
08:22 / 25.06.2026
Дунё армияларида аёллар улуши: кутилмаган етакчилар кимлар?
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
08:03 / 16.05.2026