Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 Россиядан ишлов берилмаган олмослар экспортини чекламоқчи
Бир гуруҳ саноати етакчи демократик мамлакатлар РФ ғазнасига миллиардлаб доллар олиб келаётган ишлов берилмаган олмосларнинг Россиядан экспортини чекламоқчи.
Тегишли декларация Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтадиган «Катта еттилик» саммитида қабул қилинади, деб хабар беряпти dpa дипломатик доираларга таяниб.
АҚШ ва Европанинг Россия ғазнасини тўлдиришни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига қарамай, Россия май ойидан ўз захираларини тўлдириш учун валюта харидларини қайта тиклайди, чунки нефт тушумларининг ортиши унинг молиясини барқарорлаштиради. Бу ҳақда 2 май куни Bloomberg хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Россиянинг энергия экспортидан тушган даромадлари ҳозирда белгиланган даражадан ошиб кетишга яқин.
Bloomberg Economics маълумотларига кўра, хорижий валютанинг дастлабки харидлари ойига юанда 200 миллион доллар эквивалентини ташкил қилиши мумкин.
«Хорижий валютани харид қилиш ҳажми дастлаб кичик, аммо ўта рамзий бўлади, чунки улар мамлакат ўз захираларини ўзлаштириш ўрнига уларни кўпайтираётганини кўрсатади», — дея россиялик иқтисодчи Александр Исаков сўзларини келтирган Bloomberg.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025