Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда тез ёрдам шифокорлари синов тариқасида электроскутерлардан фойдаланишни бошлади
Тирбандликлар ва ҳаракатланиш қийин бўлган жойларда скутерлардан фойдаланиш қулайлиги учун шу амалиётга ўтилгани айтилди.
Сурхондарё вилоятида тез ёрдам шифокорлари синов тариқасида электроскутерлардан фойдаланишни бошлаган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиалига бир кунда ўртача 3000 дан зиёд чақириқ келиб тушади. Мурожаатларнинг аксарияти 17:00 дан тунги 01:00 га қадар бўлган вақт оралиғига тўри келади.
«Бундай тиғиз пайтда беморларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис вилоят "Тез ёрдам" хизматида бу масалага ечим сифатида электроскутерлардан фойдаланиш йўлга қўйилди.
Электроскутерлар замонавий тез ёрдам машиналари каби қулайликларга эга бўлмаса-да, тирбандликлар ва ҳаракатланиш қийин бўлган жойларда осон юра оладиган транспорт воситаси саналади.
Бу эса шифокорларнинг белгиланган манзилга кечикмай етиб бориши ва оғир бўлмаган беморларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишига хизмат қилади», дейилади хабарда.
Шифокорларга берилган электроскутерларда махсус чемодан бўлиб, унда беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши учун барча дори воситалари ва ускуналари бор.
Қайд этилишича, чақирув бўйича борган фелдшер вазиятга қараб иш тутади. Агар беморнинг ҳолати қониқарли бўлса, унга ўзи ёрдам кўрсатади ва тавсияларини беради. Мабодо беморнинг аҳволи оғир бўлса, зудлик билан тез ёрдам бригадасини ёрдамга чақиради.
Мавзуга оид
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
08:51 / 03.06.2026
Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди
11:00 / 15.05.2026