Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сиан шаҳрига давлат ташрифи доирасидаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг қўшма баёнотни имзолади.
Давлат раҳбарлари 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилди.

Етакчилар ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Ҳамкорлик бўйича ўзбек-хитой ҳукуматлараро қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома;
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ўрта таълим мактаблари салоҳиятини ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим;
- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Божхона бош маъмурияти ўртасида Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган музлатилган парранда гўштининг инспекция, карантин ва ветеринария-санитария талаблари тўғрисидаги баённома;
- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Божхона бош маъмурияти ўртасида Ўзбекистондан Хитойга узум экспорт қилишда фитосанитар талаблар ва назорат тўғрисидаги баённома;
- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан Хитой Халқ Республикаси Божхона бош маъмурияти ўртасида ваколатли иқтисодий операторлар дастурларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишув;
- Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ўртасида устувор инвестиция лойиҳаларини илгари суриш бўйича англашув меморандуми;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Матбуот канцелярияси ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;




















