Германия разведкаси раҳбари: Путин тизимига ҳали ҳеч қандай таҳдид йўқ
Уруш қандай олиб борилаётганини жамоатчилик томонидан танқид қилиш Россияда кенг тарқалган бўлиниш, аммо тизимга таҳдид эмас, дейди BND раҳбари Бруно Кал.
Россия президенти Владимир Путиннинг ҳокимияти ҳозирча анча барқарор, деб ҳисоблайди Германия Федерал разведка хизмати (BND) раҳбари Бруно Кал. 22 май, душанба куни у Хавфсизлик сиёсати федерал академиясида (BAKS) чиқиш қилиб: “Биз Путин тизимида ҳеч қандай ёриқ кўрмаяпмиз”, деди.
Калнинг сўзларига кўра, уруш олиб бориш усулларини оммавий танқид қилиш Россияда кенг тарқалган бўлиниш, аммо тизим учун таҳдид эмас. "Ўқ-дорилар билан боғлиқ танқидларга қарамай, масалан, ўқ-дориларни етказиб беришда - тизим бўшашиши ёки парчалана бошлагани ҳақида ҳеч қандай аломат йўқ", деди у ҳамда шунга қарамай, бундай сценарийни истисно қилиб бўлмаслигини қўшимча қилиб ўтди.
"Узоқ муддатда Россия ҳали ҳам уруш олиб боришга қодир - аскарларни қайта-қайта жалб қилиш билан", - деди Германия разведка хизмати раҳбари. Худди шу нарса қурол ва ўқ-дорилар соҳасига ҳам тегишли. "Демак, заифлик ёки Россиянинг ҳаракатлари якунланиши мумкинлиги ҳақида гап бўлиши мумкин эмас", деб таъкидлади Бруно Кал. Украинани қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш унчалик ташкиллаштирилмаган бўлса, Путиннинг узоқ муддатли ва оммавий стратегияси муваффақият қозониши мумкин”.
BND Россиянинг Украинага ҳужум қилиш нияти ҳақида қачондан билгани ҳақида сўралганда, Кал шундай жавоб берди: "Уруш бошланишидан тахминан 14 кун олдин биз бошқача талқин қилиб бўлмайдиган ҳодисаларни қайд этдик". Шу билан бирга, у Буюк Британия ва Қўшма Штатлар разведка хизматлари унинг идораси уруш бошланишини тахмин қилганидан анча олдинроқ буни билгани бўйича янграган танқидларни рад этди. Бу разведка амалдорлари ўзлари кузатган мезонларга кўра уруш эҳтимоли юқори бўлган, деган хулосага келишган. Ўз навбатида, BND Путин босқинни бошлаш тўғрисида якуний қарорни қабул қилиши кераклигини жуда муҳим деб ҳисоблади, деди Кал.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
20:26 / 12.11.2024
Германия бундестагида муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар санаси маълум бўлди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024