Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон вакили Мусулмон оқсоқоллари кенгаши бошқаруви аъзолигига киритилади
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида Мусулмон оқсоқоллари кенгашининг бош котиби Муҳаммад Абдулсалом билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда таъсисчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бўлган «Дунё» ахборот агентлиги.
Учрашувда Муҳаммад Абдулсалом кенгаш фаолияти ҳамда эришган натижалар ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашар экан, Ўзбекистоннинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этди. У, хусусан, Имом ал-Бухорий, Имом Мотуридий ва Исо ат-Термизийларнинг ислом динини асл мазмунини тарғиб қилиш, сараланган ҳадисларни тўплашга қўшган ҳиссаларини таъкидлади.
Мулоқот чоғида Мусулмон оқсоқоллари кенгаши бошқаруви аъзолигига бугунги кунда ислом оламида эътироф қозонган нуфузли уламолар киритилгани, Ўзбекистон заминининг ислом цивилизациясидаги юксак ўрнини инобатга олган ҳолда бошқарув аъзолари сафидан жой олган мамлакат вакили Кенгашнинг нуфузли тадбирлардан бирида алоҳида эълон қилиниши билдирилди.
Мусулмон оқсоқоллар кенгаши мустақил халқаро ташкилот бўлиб, 2014 йил июль ойида Абу Дабида ташкил этилган. Кенгашнинг асосий мақсади мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни тўхтатишда биргаликда ҳаракат қилиш ҳисобланади. Кенгаш бошқаруви аъзолари ўзининг мустақиллиги ва мўътадиллиги билан нуфузга эришган мусулмон олимлари ва экспертларидан иборат бўлади.
Мисрдаги Ал-Азҳар масжиди ва университети имоми, доктор Аҳмад ал Тойиб ушбу Кенгаш бошқарувининг раиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:08 / 12.11.2025
Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади — Президент фармони
15:17 / 03.11.2025
Стратегик тузилмалар янгиланди: президент ҳузурида янги кенгаш ва агентлик
14:26 / 21.07.2025
Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланди
11:30 / 14.07.2025