Жаҳон | 07:44 / 25.05.2023
15021
1 дақиқада ўқилади

Зеленский эронликларга Россияга берилган дронлар бўйича мурожаат қилди

Украина президенти Володимир Зеленский Эрон халқига мамлакат ҳукумати томонидан Россияга ҳужумкор дронлар етказиб берилиши юзасидан мурожаат қилди. 

Фото: president.gov.ua

"Мен тўғридан тўғри Эрон халқига мурожаат қилмоқчиман. Ҳаммага - жамиятга, Эрон уламоларига, ҳар бир эронлик оилага, Эрондаги ҳукумат қарорларига таъсир ўтказа оладиган одамларга. Оддий савол: нима учун сиз Россия террорининг шериклари бўлишингиз керак? Нега ёвуз давлат томонидасиз? Дунё нима бўлаётганини кўриб турибди, сиз ҳам Эронда ҳаммасини кўряпсиз. Ёвузлик қўллаб-қувватланаётганини инкор этиб бўлмайди", — деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, жами Россия армияси Украина бўйлаб 1160 га яқин Эроннинг "Шаҳед" дронларини учирган, улардан 900 таси уриб туширилган. 

"Сизнинг "Шаҳед"ларингиз ҳар кеча Украинани қўрқитиш билан Эрон халқи тарихнинг қоронғи томонига борган сари кириб бораётганини англатади", деди Зеленский ва Эронни "ёвузлик билан эмас, тарихнинг нариги томонида бўлишга" чақирди.

Мавзуга оид