“Юртимизда ўртача умр давомийлигини ҳозирги 73 ёшдан келгусида 78 ёшга етказиш бўйича барча имкониятларни ишга соламиз”, деди у.

Бунинг учун, 2030 йилга қадар:

  • оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасида ирсий касалликларни камида 2 баробарга қисқартириш;
  • онкология, юрак-қон томир, диабет, нафас йўллари ва юқумли касалликлар бўйича эрта ўлимни эса, 2,5 баробар камайтириш асосий вазифа бўлади.

Бунда:

  • 120 минг нафар онкология, 350 минг нафар диабет, 1,5 миллион юрак-қон томир касаллиги бор беморлар тўлиқ қамраб олинади;
  • “Гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш йўлга қўйилади;
  • “туберкулёз” билан касалланиш даражаси юз минг аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтиришга эришилади.

Шу билан бирга, келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилади.

Онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида, мамлакатда илк бор ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш йўлга қўйилади. Бу борадаги харажатлар эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун тўлиқ давлат ҳисобидан қопланади.

Туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болаларга 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий кислотасини бепул тарқатиш келгуси йилларда ҳам давом эттирилади.

Соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади ва тиббий суғурта тизими жорий қилинади. 

2030 йилга қадар тиббиётга бюджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажми 2 карра оширилиб, 6 миллиард долларга етказилади.

Ижтимоий хизматлар соҳаси буткул қайта кўриб чиқилади. Ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий ходимлар фаолияти йўлга қўйилади ва улар ижтимоий хизматларни манзилли асосда кўрсатади. Оғир ҳаётий аҳволга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши” очилади. Ушбу оилаларда шароитни яхшилаш, уларга даволаш, дориларни етказиш, фарзандларини боғча ва мактабга жойлаштириш, моддий ёрдам бериш каби ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

Оғирроқ вазиятдаги оилаларга психологик ёрдам ҳам берилади. Бундай оилаларнинг ҳаёт сифати амалда яхши томонга ўзгаргандан кейингина, “ижтимоий хизмат иши” ёпилади.

Туманларда:

  • ижтимоий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоий хизматлар марказлари;