Chery автомобилларининг расмий дистрибьютори Roodell Chery Тиggо 8 эгалари ва уларнинг оила аъзоларини “With Chery With Love” шиори остида ўзига хос тадбирда жамлади. Golden Fish Resotr'нинг роҳатбахш нуқтасида ўтказилган қизиқарли дастур оддий учрашувни қувонч, илиқлик ва кўплаб ижобий ҳис-туйғуларга тўла ҳақиқий байрамга айлантирди.

Тадбир бошиданоқ Chery Тиggо 8 эгалари ва уларнинг оила аъзолари ташкилотчиларнинг ғамхўрлиги ва меҳмондўстлигини яқиндан ҳис қилди. Иштирокчилар илиқ кутиб олинди, ҳар бир оила махсус ажратилган ҳудудларда тадбирдан ажойиб эсдалик бўлиб қолувчи суратларга тушди.

Дастур турли мастер-класс ва тадбирларга бой бўлиб, меҳмонларга ижод оламига шўнғиш ва кундалик шовқин-суронни унутиш имконини берди. Таъкидлаш жоизки, тадбирда хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари иштирок этиб, кун давомида автомобиль эгаларига маслаҳат бериб, Chery автомобиллари бўйича турли саволларга жавоб берди.

Тадбирнинг энг эсда қоларли лаҳзаларидан бири бу Golden Fish Resort ҳудудида жойлашган бир нечта сув ҳавзаларидан балиқ овлаш имконияти бўлди. Chery Тиggо 8 эгалари ва уларнинг оила аъзолари балиқ овлаш, осойишталик ва тинчликдан баҳраманд бўлиши, кейин эса меҳмонлар учун махсус тайёрланган мазали тушликдан завқланиши мумкин эди.

“Менга тадбирнинг ташкил этилиши жуда ёқди. Ҳаммаси энг юқори даражада — бетакрор жойлашувдан тортиб ажойиб ҳамроҳликкача”, — деб таъкидлади иштирокчилардан бири.
Бутун тадбир давомида ДЖ меҳмонларнинг кайфиятини енгил ва кўтаринки руҳдаги мусиқалар билан кўтариб, ўзига хос байрам муҳитини яратди. Тадбир бошловчиси нафақат меҳмонларни хурсанд қилди, балки бир қанча танловлар ўтказиб, ғолибларга Chery брендининг совғаларини тақдим этди.

“Мен Chery русумли автомашинани танлаганимдан жуда хурсандман. Мен доимо керакли маслаҳатларни оламан ва кўрсатилаётган хизмат сифатидан мамнунман. Шунингдек, бундай тадбирлар биз учун ташкил этилганидан хурсандман”, — дея қайд этди меҳмонлардан бири.


















