Россия бош вазири Михаил Мишустин томонидан имзоланган фармонда таъкидланишича, бу «ташқи иқтисодий фаолият соҳасида махсус иқтисодий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва «давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган» президент фармонини амалга ошириш учун қилинган.
Ҳужжатда бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Тақиқ йил охиригача амал қилади ва «Россия Федерацияси Қуролли кучлари, бошқа қўшинлари, ҳарбий тузилмалари фаолиятини таъминлаш» учун патронлар ва гильзаларни олиб чиқиб кетиш ҳолатларида қўлланилмайди.
Шунингдек, ов қилиш, спорт тадбирларида, кўргазмаларда ёки тарихий-маданий тадбирларда қатнашиш учун патронлар ва гильзаларни олиб чиқишга рухсат этилади.
















