Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистондаги тадбиркорлик субъектлари учун бир нечта солиқ тўлови камайтирилмоқда
Сенаторлар маъқуллаган қонун билан Солиқ кодексига Қорақалпоғистон Республикасининг тадбиркорлик субъектлари учун айрим солиқ тўловларини 2028 йил 1 январга қадар 50 фоизга камайтирилишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритиляпти.
Сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқишди.
Сенаторларнинг таъкидлашича, ушбу қонун билан Солиқ кодексига Қорақалпоғистон Республикасининг тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи 2028 йил 1 январга қадар 50 фоизга камайтирилишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ эса шаҳарлар ҳудудида фаолиятни амалга ошираётган шахслар учун 12 бараварга, туманлар даражасида 6 бараварга камайтирилмоқда ҳамда йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида белгиланяпти.

Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) консуллик йиғимини ҳамда доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун ундириладиган давлат божини тўлашдан 2027 йил 1 октябрга қадар озод қилинишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Мавзуга оид
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
15:11 / 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
11:51 / 27.10.2025
Солиқ низоларини кўриб чиқиш учун эксперт кенгаши иш бошлайди
17:58 / 24.10.2025