09:41 / 02.06.2023
5243

Барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш миллий дастури ишлаб чиқилди

Фото: Pixels

2023-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш миллий дастури лойиҳаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қуйидагилар миллий дастурнинг асосий вазифалари бўлади:

  • табиий ва бошқа ресурсларни тежаб ишлатиш йўлларини жорий қилиш;
  • барқарор турмуш тарзини шакллантириш бўйича хабардорликни ошириш юзасидан таълим муассасалари, давлат ва хусусий идораларда лойиҳаларни амалга ошириш;
  • барқарор турмуш тарзини шакллантиришга бағишланган ижтимоий видеороликларни ОАВ орқали эфирга мунтазам узатиб бориш;
  • таълим ташкилотлари ва меҳнат жамоаларида эковолонтёрлар томонидан барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳаракатини йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш;
  • барқарор турмуш тарзини шакллантириш бўйича хабардорликни ошириш ва бу борадаги ёшлар ташаббусини қўллаб-қувватлаш.

Миллий дастурнинг асосий мақсадлари ижросини таъминлашга қаратилган ҳамда барқарор турмуш тарзини тизимли тарғиб қилиш концепциясини 2023-2024 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинади.

Барқарор турмуш тарзи – бу инсоннинг кундалик ҳаёти ва фаолияти давомида ўз ҳаракатлари билан табиатга (ер, сув, ўрмон, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига) етказаётган зарарни бартараф этиш ёки уни минималлаштириш, шунингдек, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишини таъминлаш ҳисобланади.

Top