Жамият | 11:46 / 16.10.2025
7411
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан бери 155 нафар қиз вояга етмасдан турмушга берилган

2025 йилнинг октябр ойигача 155 нафар 15-17 ёшдаги қиз эрта турмушга берилган. Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг таъкидлашича, эрта турмуш қуриш ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳлар ногирон фарзандларнинг туғилиш эҳтимолини оширади.

Фото: Daro Sulakauri

Ўзбекистонда 2025 йилнинг 9 ойида 155 нафар 15-17 ёшдаги қиз эрта турмушга берилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

«Эрта турмуш қуриш ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳлардан кўплаб ногирон фарзандлар туғилиш эҳтимолини замонавий тиббиёт исботлаган», деди у.

Шунингдек, вазир хотин-қизларнинг интервалга риоя қилмаган ҳолатда бир календар йилида икки марта ҳомиладор бўлиш ҳолатлари, нимжон, саломатлигига путур етган фарзандларнинг дунёга келиш ҳолатлари ҳам президент бошчилигида ўтказилган селекторда эслаб ўтилганини айтди.

Худаяровнинг таъкидлашича, юқоридаги ҳолатлар бўйича аҳоли орасида кенг қамровли ва таъсирчан тарғибот усуллари ўтказилади. «Агар мана шундай ҳолатлар такрорланадиган бўлса, буни маҳалла даражасида муҳокама қилиб, бартараф этиш чоралари кўрилади», - деди вазир.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид