Тошкентда йўлнинг қатнов қисмида пранк уюштирган йигитлар 3 суткага қамалди
Чилонзор метро бекати яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлагининг ўртасида автомобиллар ҳаракатига халақит қилиб, йўлдан ўтаётган қизга турмушга чиқишни таклиф қилган йигит ва бу ҳолатни тасвирга олган таниши 3 суткага қамалди.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Чилонзор метро бекати олдидаги пиёдалар ўтиш жойида йигит қизга турмушга чиқишни таклиф қилгани акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлди.
Видеода йигит пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб кетаётган қизга дастлаб гул беради, кейин ёнидан узук чиқариб турмушга чиқишни таклиф қилади. Бу орада автомобиллар ҳаракатланишни бошлайди ва тирбандлик келиб чиқади.
Тошкент шаҳар суддари матбуот хизматининг маълум қилишича, йигит ва уни тасвирга олган таниши жавобгарликка тортилган.
2 июнь куни бўлиб ўтган судда М.Т. (2000 йилда Тошкент вилоятида туғилган) ва Д.П. (2004 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 2 июндаги қарорига кўра М.Т. ва Д.П. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, ушбу кодекснинг 32-моддаси (маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар) 4-қисми тартибида уларнинг ҳар бирига 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ушбу қарордан норози тарафлар 20 кун ичида Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинган.
- Бундан олдинроқ Тошкент шаҳрида метро ичида икки йигит нотаниш қизга шилқимлик қилиб, ҳолатни видеога олгани муҳокамаларга сабаб бўлган, кўп ўтмай уларнинг ҳар бирига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01 / 29.06.2025
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53 / 29.06.2025
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48 / 29.06.2025
Мавзуга оид

08:10 / 03.07.2024
Тошкент кўчаларида катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

19:35 / 29.06.2024
Чилонзорча спектакл: Новза кўчасидаги ўриндиқлар жойига қайтарилди

16:10 / 29.06.2024
“Меҳмонга келган” ўриндиқлар – Чилонзорда одамлар кўз ўнгида кўзбўямачилик бўлмоқда

11:13 / 06.05.2024