15:20 / 03.06.2023
7461

Reuters: Россия ва ОПEК нефть қазиб олишни қисқартиришни муҳокама қиляпти

Россия ва ОПEК нефть қазиб олишни қисқаришни муҳокама қилмоқда, у суткада 1 миллион баррелгача етиши мумкин, Reuters хабарига кўра. 4 июнь куни бўлиб ўтадиган учрашув арафасида мамлакатлар позицияларига май ойи охирида бир баррель учун 72 доллардан пастга тушган нефть нархи таъсир кўрсатмоқда. WSJ аввалроқ учрашув олдидан Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги «таранглик» ҳақида ёзган эди.

Фото: Reuters

Россия, Саудия Арабистони ва ОПEК+ бошқа аъзолари нефть қазиб олишни қисқартиришни муҳокама қилмоқда: бу 4 июнь куни Венада бўлиб ўтадиган учрашувнинг эҳтимолий натижаларидан бири бўлиши мумкин, деб хабар қилди Reuters ахборот агентлиги уч кишига таяниб. Уларнинг фикрича, ишлаб чиқаришнинг янги қисқариши кунига 1 миллион баррелгача етиши мумкин. Шу билан бирга, агентликнинг икки манбаси аввалроқ ОПEК+’дан янги чекловлар кутмаслигини айтган эди. 

Агар давлатлар бундай қисқартиришни маъқулласа, ишлаб чиқаришнинг умумий қисқариши кунига 4,66 миллион баррелга етади, бу глобал талабнинг тахминан 4,5 фоизини ташкил қилади, дея таъкидлади Reuters. Ҳозирда қазиб олишни ОПEК+ доирасида кунига 2 миллион баррелга, шунингдек, апрель ойида мамлакатлар эълон қилган «ихтиёрий» квоталар бўйича кунига 1,66 миллион баррелга қисқартирилди. Ўшанда, масалан, Россия қазиб олишни кунига 500 000 баррелга қисқартиришни йил охиригача узайтирди, Саудия Арабистони май ойидан бошлаб худди шундай қисқартиришни эълон қилди. 

Мамлакатлар нефть нархининг пасайишига реакция билдиришга мажбур. Май ойи охирида Brent нархи бир баррель учун 72 доллардан пастга тушди ва кейин йўқотишларнинг фақат бир қисмини қоплади: 2 июнь куни савдолар бир баррель учун 76,4 долларда (ўсиш 0,35 фоиз) ёпилди. Brent нархи апрель ойида бир баррель учун деярли 70 долларгача тушиб кетган эди, кейин ихтиёрий равишда ишлаб чиқаришни қисқартириш эълон қилингандан сўнг 87 доллардан ошди, бироқ жаҳон иқтисодий вазияти ва нефтга бўлган талабнинг истиқболлари ҳақидаги бозор хавотирлари туфайли яна пасайди. «Биз жаҳон нефть бозорида янада мувозанат ва барқарорликка эришишга қаратилган қарорлар ҳақида иккиланмаймиз», деди Ироқ нефть вазири Ҳайян Абдул Ғани Венага келганидан сўнг.

Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон аввалроқ нефть нархини пасайтириш учун ўйнаётган инвесторлар эҳтиёт бўлишлари кераклигини айтди: кўплаб таҳлилчилар буни ишлаб чиқаришнинг янги қисқариши ҳақида огоҳлантириш сифатида баҳоладилар, дея таъкидлади Reuters. Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак 25 май куни 4 июндаги йиғилишда «янги қадамлар» бўлишини кутмаётганини айтди. 

Top