14:48 / 07.06.2023
27182

Абитуриент ОТМга ҳужжат топшириш учун қанча тўлайди?

Бу йилги қабул учун абитуриентлар тўлаши керак бўлган миқдор 165 минг сўмни ташкил қилади.

Фото: Kun.uz

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимлари “Абитуриент” кўрсатувида кириш имтиҳонларига оид саволларга жавоб берди.

“Абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов қилишади. Май ойидан БҲМ миқдори 330 минг сўм этиб белгиланган ва абитуриентлар бунинг ярмини – 165 минг сўм миқдорида тўлов қилади”, деб маълумот берди агентлик ходими Жамшидбек Одилов.

Қайд этилишича, ҳамма абитуриентлар ҳам тестда қатнашиш учун тўлов қилмайди. Хусусан:

  • ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар;
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  •  меҳрибонлик уйлари болалари;
  • болалар шаҳарчасининг битирувчилари;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
  • “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун тўлов қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун қабул 10 июлда якунланади.

Мавзу
Қабул-2023
2022/23 ўқув йили учун ихтисослашган ва президент мактаблари, коллежлар, техникумлар, бакалавриат ва магистратурага қабул ҳамда ўқишни кўчириш бўйича янгиликлар.
Барчаси
Top