Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арипов: Марказий Осиёда бутунлай бошқача, янги ҳамкорлик йўлга қўйилди
Кейинги йилларда Марказий Осиёда бутунлай бошқача ва янги ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бу ҳақда Остона халқаро форумида чиқиш қилган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов айтиб ўтди, дея хабар беради «Казинформ».
Фото: inform.kz
«Ҳозир биз иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурсларнинг етишмаслиги, пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий таъсири ва энергия инқирози каби муаммоларга дуч келмоқдамиз. Бу омиллар барқарор ривожланишга жиддий таҳдид солмоқда. Бу масалалар оғир аҳволга тушиб қолган жаҳон иқтисодиётининг ривожланишига тўсиқ бўлмоқда. Бундан ташқари, юкларни ташиш учун илгари мавжуд бўлган йўналишларда ҳам ўзгаришлар мавжуд. Ҳозирги босқичда ҳамкорликда ишлаш ва конструктив мулоқот ўрнатиш биз учун муҳим. Шу билан бирга, ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида Марказий Осиё мамлакатларини қайд этмоқчиман», — деди Абдулла Арипов.
Ўзбекистон бош вазирининг фикрича, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари томонидан таклиф этилаётган тизимли сиёсий ечимлар мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этишга хизмат қилмоқда.
«Сўнгги йилларда Марказий Осиёда бутунлай бошқача ва янги ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бу, ўз навбатида, минтақадаги энг мураккаб муаммоларни ҳал қилади», — деди у.
Ўзбекистон бош вазири Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми бир неча баробар ортгани ва аввалги кўрсаткичларни ортда қолдиришга яқинлашаётганини айтди.
Мавзуга оид
17:39 / 12.05.2026
Марказий Осиё ҳарбийлари АҚШ Қуролли Кучлари ўқув машғулотида иштирок этади
07:57 / 07.05.2026
МО давлатлари тупроқни ҳимоя қилиш учун кенг кўламли иқлим лойиҳасини тайёрламоқда
19:32 / 28.04.2026
Россия Марказий Осиёдаги ташқи ҳарбий иштирокка қарши чиқди
15:28 / 25.04.2026