Канада бош вазири Жастин Трюдо шанба куни эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди, деб хабар берди Канада радиоси.
Унинг маълумотларига кўра, ушбу сафарда ҳукумат раҳбарига молия вазири Христя Фриланд ҳамроҳлик қилмоқда.
Ташриф хавфсизлик нуқтайи назаридан махфий тарзда тайёрланган, бош вазир Киевга қандай етиб боргани ҳақида хабар берилмаган, дея таъкидлайди радиостанция.
Бу Трюдонинг сўнгги бир йил ичида Киевга иккинчи сафари.















