Шолц Гуржистонни ЕИ билан яқинлашиш учун ислоҳотлар ўтказишга чақирди
Гуржистон бош вазири билан учрашувда Германия канцлери яқин ҳафталарда Еврокомиссия тавсияларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш зарурлигини таъкидлади, бу эса Европа Иттифоқига номзод мақомини олишга йўл очади.
Берлиндаги музокаралар чоғида Германия канцлери Олаф Шолц Гуржистон бош вазири Ираклий Гарибашвилини мамлакатнинг Европа Иттифоқига йўлини қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонтирди. Бироқ у Гуржистон ҳукуматини зарур ислоҳотларни амалга оширишга ундади, деди канцлер матбуот котиби Штеффен Хебештрайт икки мамлакат ҳукумат раҳбарларининг 9 июн, жума куни бўлиб ўтган учрашувидан сўнг.
Шолц Гарибашвилига яқин ҳафталарда Европа Комиссиясининг тавсияларини амалга ошириш учун “тезкорлик ва максимал даражада қатъийлик билан” ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.
Гуржистон ҳукумати матбуот хизматига кўра, Гарибашвили йил охиригача республикага ЕИ аъзолигига номзод мақоми берилишини кутмоқда.
Украина ва Молдовага 2022 йил июн ойида Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақоми берилган бўлса, Гуржистон бу мақомга эга бўлиш учун муайян ислоҳотларни амалга ошириши керак. ЕИ томонидан санаб ўтилган ўн иккита энг долзарб йўналишлар орасида сиёсий қутбланишга қарши кураш, суд-ҳуқуқ ислоҳоти, коррупцияга қарши мустақил орган яратиш, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва “деолигархизация” бор.
Мавзуга оид
13:26 / 11.11.2024
Шолц ишонч тўғрисидаги масала йил охиригача кўтарилишини истисно этмади
12:57 / 11.11.2024
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
11:53 / 11.11.2024
Шолц Германия ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни Трамп билан муҳокама қилди
15:47 / 09.11.2024